Жаҳон чемпионати совриндорларига автомобиллар топширилди

Спорт

image

Бокс, оғир атлетика, байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати совриндорларига Президент совғаси – BYD автомобили ҳамда пул мукофотлари топширилди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси хабар берди. 

Совринларни ўз эгаларига топширишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт бўйича вакили Одил Абдураҳмонов, Спорт вазири Адҳам Икрамов ҳамда МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаровлар қатнашди.

 Жорий йилнинг сентябрь ойида Ливерпулда бўлиб ўтган бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг 11 та совриндори, 2024 йилнинг декабрь ойида Баҳрайнда бўлиб ўтган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати совриндори Руслан Нуриддинов ва шу йилнинг август ойида Италиянинг Милан шаҳрида бўлиб ўтган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати олтин медали соҳиби Артур Гулиев ва уларнинг мураббийлари Президент совғаси билан тақдирланди.

Маълум бўлишича, мусобақаларда ғолиб бўлган спортчиларга қуйидаги миқдорда пул мукофотлари тақдим этилди:

  • Олтин медаль эгалари — 15 000 АҚШ доллари;
  • Кумуш медаль эгалари — 7 500 АҚШ доллари;
  • Бронза медаль эгалари — 3 750 АҚШ доллари.

Мураббийларга эса ушбу суммаларнинг ярми миқдорида мукофот пули берилди. Бундан ташқари, олтин медаль совриндорларига BYD Song Plus Champion, кумуш ва бронза медаль эгалари ҳамда уларнинг мураббийларига эса BYD Chazor автомобиллари топширилди.

Эслатиб ўтамиз, Ливерпулда бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин 2 та кумуш ва 3 та бронза, жами 11 та медални қўлга киритган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Отабек Умаров Миллий Олимпия қўмитаси Жаҳон чемпионати Адҳам Икрамов Одил Абдураҳмонов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг