Жапаров ОАВга оид янги қонун имзолади

Олам

image
Қирғизистонда судланган шахсларнинг давлат лавозимида ишлаши тақиқланди north_east

Қирғизистонда судланган шахсларнинг давлат лавозимида ишлаши тақиқланди

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги янги қонунни имзолади. Бу ҳақда мамлакат Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, қонуннинг асосий мақсади – мамлакатда мустақил, рақобатбардош ва масъулиятли оммавий ахборот воситалари (ОАВ) фаолият юритиши учун ҳуқуқий шароит яратишдир.

Қонунга кўра, ОАВ Адлия органларида рўйхатдан ўтганидан кейин расмий фаолиятини бошлайди ва ахборот тарқатиш ҳуқуқига эга бўлади. Унда нафақат анъанавий ОАВ, балки интернет платформалари, жумладан, сайтлар ва блоглар ҳам мажбурий рўйхатдан ўтказилиши кераклиги айтилади. Уларнинг фаолияти фақат таъсисчи (асосчи) ёки суд қарори билан вақтинча ёки бутунлай тугатилиши мумкин.

Шунингдек, қонунда журналистларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ муҳим қоидалар, яъни уларнинг қандай ишлаши, ҳуқуқлари, мажбуриятлари белгилаб қўйилган. Цензура – яъни давлат ёки бошқа мансабдор шахслар томонидан ОАВ ишига аралашиш қатъиян тақиқланади. Ҳар қандай расмий аралашув ёки босим ноқонуний ҳисобланади.

Қолаверса, қонун ОАВнинг ахборотга эркин кириш ҳуқуқини кафолатлайди, лекин айни вақтда ахборотни тарқатишда жавобгарлик борлигини ҳам эслатади. Айни пайтда, қонун айрим ҳолатларда журналистлар, таҳририят ва ОАВни жавобгарликдан озод этувчи шартларни белгилайди. Масалан, агар улар ахборотни қонуний, текширилган манбага асосланиб тарқатган бўлса.

Журналист ва ОАВлар ўз ахборот манбаларини сир тутишга ҳақли. Яъни, кимдан ахборот олгани, шахсий манбаси ҳақида ошкор қилмаслиги мумкин. Фақат суд расмий талаб қилгандагина бу маълумот очилиши мумкин.

Қонунда яна бир муҳим чеклов ҳам бор – хорижий фуқаролар ёки компаниялар Қирғизистондаги ОАВларда 35 фоиздан ортиқ улушга эга бўлолмайди. Бу чора мамлакат ахборот маконини чет эл таъсиридан ҳимоя қилишга қаратилган.

Ниҳоят, қонун ОАВлардан ахлоқий ва профессионал меъёрларга амал қилишни ҳам талаб қилади. Яъни ОАВ жамиятга салбий таъсир қилмайдиган, одамларни адаштирмайдиган ва ахлоқий чегаралардан ошмайдиган ахборот тарқатиши лозим.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон ОАВ Садир Жапаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг