Жастин Гетжи UFC’да 1 миллион АҚШ доллари бонус ишлаб топди
Спорт
−
26 Январь 1080 1 дақиқа
2026 йил 24 январдан 25 январга ўтар кечаси АҚШнинг Невада штати, Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтган UFC 324 турниридан сўнг Жастин Гетжи инглиз жангчиси Пэдди Пимблеттга қарши баҳсда “Оқшомнинг энг яхши жанги” номинацияси бўйича бонусга сазовор бўлди.
Янги қоидаларга мувофиқ, ушбу бонус миқдори 100 000 долларни ташкил этади. Бу аввалги 50 000 долларлик мукофотга нисбатан икки баравар кўпдир. Шу тариқа, Жастин Гетжи UFC’даги фаолияти давомида олган бонусларининг умумий миқдори 1 миллион АҚШ долларига етди.
Шунингдек, UFC 324 турниридан бошлаб қўшимча рағбатлантирувчи бонус ҳам жорий этилди. Эндиликда нокаут билан ғалаба қозонган ҳар бир жангчи ўз гонорарига қўшимча равишда 25 000 доллар олади. Мазкур турнир доирасида бешта жанг нокаут билан якунланди.