Жавоҳир Сиддиқов “Қўқон-1912”га қайтди

Спорт

image

Фарғонанинг “Қўқон-1912” жамоаси клубнинг собиқ ярим ҳимоячиси Жавоҳир Сиддиқовни яна ўз сафига қўшиб олганини маълум қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Ўтган мавсумни Қаршининг “Насаф” жамоаси сафида ўтказган Сиддиқов янги мавсумни водий клубида ўтказади. Манбага кўра, томонлар икки йиллик шартнома имзолаган.

29 ёшли футболчи ортда қолган Суперлига мавсумида “аждарлар” таркибида 17 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширган.

Маълумот учун, Жавоҳир Сиддиқов 2016-2018 йиллар оралиғида, шунингдек, 2022 йилги мавсумда ҳам “Қўқон-1912” шарафини ҳимоя қилган. У жамоа сафида жами 99 та учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол ва 4 та голли узатма муаллифи бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёнинг “Насаф” жамоаси ҳам ўзининг собиқ футболчиси Бобур Абдухолиқов ва ОКМК собиқ футболчиси Акром Комилов билан шартнома имзолаган эди. https://qalampir.uz/news/bobur-abdukholik-ov-nasaf-ga-k-aytdi-130167


Мақола муаллифи

Теглар

“Насаф” “Қўқон-1912” Жавоҳир Сиддиқов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг