ЖЧ-2026: Европа плей-офф ўйинларига қуръа ташланди
Спорт
−
20 Ноябрь 2888 1 дақиқа
2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати финал босқичига Европадан тўрт йўлланма плей-офф мусобақалари орқали тақсимланади. 16 та жамоа иштирокидаги плей-офф босқичига қуръа ташланди.

Шунингдек, конфедерациялараро плей-офф ўйинлари учун ҳам қуръа ташланди. Бу турнирдаги 6 та жамоа яна икки йўлланма учун кураш олиб боради. Мусобақалар 2026 йил март ойида ўтказилади.
FIFA маълумотларига кўра, Европа плей-офф турнири ярим финал ва финал баҳсларидан иборат бўлиб, ҳар бир йўлда тўртта мамлакат иштирок этади. Ҳар бир йўлнинг ғолиби 2026 йилги Жаҳон чемпионатига йўлланма қўлга киради. Ярим финал баҳслари 2026 йигнинг 26 март куни, финал баҳслари эса 31 март куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Жаҳон чемпионатига йўл олган 42 та терма жамоа номи аниқ бўлиб улгурган.
Live
Барчаси