Жиззах ҳокимига янги “зам” тайинланди
Жамият
−
07 Май 3953 1 дақиқа
Дилмурод Холмуродович Худойшукуров – Жиззах вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Жиззах вилояти ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда ташкилий масала кўрилган. Унда Худойшукуров вилоят ҳокимига ўринбосар этиб тайинлнган.
Тайинловга қадар у Жиззах вилояти ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари лавозимида фаолият юритиб келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алишер Исматиллоевич Дўстмуҳаммедов Тошкент шаҳар ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари – Рақамли ривожланиш департаменти раҳбари лавозимига тайинланганди.