Жиззахда ҳам Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
3-саҳифа
−
16 Май 1421 1 дақиқа
Жиззах вилоятида Жанубий Корея давлатига ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Қ.З. 8 000 АҚШ доллари эвазига фуқарони гўёки Миграция агентлигида юқори лавозимларда ишлайдиган танишлари орқали Корея давлатига юбориши учун ишчи визасини расмийлаштириб бериши ва Корея давлатида ишга жойлаштириб қўйишини айтиб, олдиндан 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, хусусий бандлик агентликлари собиқ мансабдорлари ва бошқалардан иборат уюшган жиноий гуруҳнинг ўзбекистонликларни Жанубий Кореяга ишга юбориш билан боғлиқ йирик коррупцион схемани фош этган эди.
Live
Барчаси