Жомбойда “заправка” билан қўшилиб 3 та машина ёниб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Кеча, 10 август куни Самарқанд вилоятининг Жомбой туманидаги “заправка”да ёнғин чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, соат 22:00 да Жомбой тумани “Шайман” МФЙ ҳудудида жойлашган автомобилларга сиқилган газ қуйиш шахобчаси ҳудудида автомобилларда ёнғин келиб чиққани тўғрисида ФВБга хабар тушган. Шунга кўра 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 22:15 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 22:21 да қуршаб олинган ва соат 22:30 да ўчирилган.

Билдирилишича, ёнғин оқибатида KIA Bongo, Damas ва Gentra русумли автомобиллар зарарланган. Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар тушмаган. Воқеа жойига вилоят ва туман ФВБ раҳбарлари чиққан.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Тошкент туманида жойлашган “Уч қаҳрамон” бозорида ёнғин содир бўлгани хабар қилинган эди. Ёнғин 2 соатдан ортиқ вақт давомида тўлиқ ўчирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Самарқанд Жомбой заправка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг