Жошуа иштирокидаги автоҳалокат сабаби очиқланди
Спорт
−
31 Декабрь 2025 8240 1 дақиқа
Машҳур британиялик боксчи Энтони Жошуа бўлган Lexus автомобили нега аварияга учрагани маълум бўлди. Бу ҳақда “Metro” хабар берди.
Ҳодиса жорий йил 29 декабрь куни Нигерияда содир бўлганди – ичида Жошуа бўлган автомобиль йўлда турган юк машинасига бориб урилган.
Нигерия йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини таъминлаш ва назорат қилиш корпуси вакили, полиция қўмондони Бабатунде Акинбийининг айтишича, дастлабки тергов натижалари фожиага нима сабаб бўлганини кўрсатган.
Аниқланишича, Lexus автомобили Лагосдан Сагамуга кетаётган бўлган ва “тезлик ҳаддан ташқари юқори бўлгани сабабли шина ёрилган”, шундан сўнг автомобиль “бошқарувни йўқотган”. Оқибатда йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.
ЙТҲ пайтида Энтони Жошуа ҳайдовчининг орқа ўриндиғида ўтирган бўлган, ҳайдовчи ҳам тирик қолган.
Эслатиб ўтамиз, ҳодиса оқибатида боксчининг мураббийлари ҳалок бўлган, Энтони Жошуа ва ҳайдовчи эса омон қолган. Нигерия Президенти Бола Тинубу ҳамда мамлакат Ташқи ишлар вазири Юсуф Туггар ушбу фожиа муносабати билан таъзия изҳор этган. Давлат раҳбари собиқ чемпионга шахсан қўнғироқ қилган.
Live
Барчаси