Зойир Мирзаев прокурорлар учун “парковка” қуришга 4,5 млрд сўм ажратди
Жамият
−
09 Декабрь 7216 1 дақиқа
Тошкент вилояти прокуратурасига 0,93 гектар ер майдонида автотураргоҳ қуриш учун вилоят маҳаллий бюджетидан 4 миллиард 500 миллион сўм ажратилди. Бу бўйича вилоят ҳокими Зойир Мирзаев жорий йилнинг 6 декабрь куни фармойиш чиқарди.
Фармойишга кўра, бу пул вилоят маҳаллий бюджетининг 2025 йил III чорак якуни билан даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан ажратилган.

Ҳаттоки, унда маблағ ажратиш бўйича “Давлат молиясини бошқариш ахборот тизими”да тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминлаш топшириғи берилган.
Зойир Мирзаев имзолаган ҳужжатда айтилишича, ажратилган маблағ бўйича тўловларни ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш вилоят Ғазначилик бошқармасига топширилган. Ҳокимликнинг Ишлар бошқармаси ажратилган маблағни белгиланган тартибда “Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Тошкент вилоятида бизнес марказларини қуриш дирекцияси” ДУК ҳисоб рақамига ўтказиши лозим.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти хокими Зойир Мирзаев аёллар орасида рак касаллигининг ошишини уларнинг тандирда нон пиширмасликлари билан боғлаганди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь