“Жигули”нинг юк машинаси билан тўқнашувида бир оиланинг 2 аъзоси ҳалок бўлди
Жамият
−
05 Май 2020
5681Кеча, 4 май куни соат 19:30 да Самарқанд вилоятининг Ургут туманида енгил автомобилнинг юк машинаси билан тўқнашуви натижасида бир оиланинг 2 аъзоси ҳалок бўлди. Бу ҳақда тергов департаменти хабар берди.
ЙТҲ “Тинчлик” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи А-377 автомобиль йўлининг 33 километрида юз берган. Ҳайдовчи 27 ёшли Ф.Р.нинг бошқарувида бўлган “ВАЗ-2106” русумли автомашинасини маст ҳолатда Самарқанд йўналиши томонидан Тожикистон Республикаси йўналиши томонга қараб бошқариб келаётган вақтида, ўзига нисбатан қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 29 ёшли З.А. бошқарувидаги “Газ-5327” русумли юк автомашинасининг ўнг ён томонига урилган.
Тўқнашув натижасида “Газ-5327” русумли юк автомашина йўловчилари (ҳайдовчининг турмуш ўртоғи ва фарзанди) 22 ёшли Д.С. ва вояга етмаган 2 ёшли А.Н. оғир тан жароҳати олиб ҳодиса жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси