Ҳоким лавозими учун 100 минг доллар таклиф қилинган – Жапаров
Олам
−
13 Апрель 18138 1 дақиқа
Қирғизистон Президенти Садир Жапаров мамлакатда кадрлар сиёсатида муаммолар сақланиб қолаётганини айтиб, деярли 30 йил давомида тизими ривожланмаганини айтди. Бу ҳақда у журналист Идрис Исоқовга берган интервьюсида сўз очди.
Давлат раҳбарининг айтишича, лавозимларга тайинлаш кўпинча таниш-билишчилик, қариндошлик ва пулга боғлиқ бўлган.
“1990-йиллардан 2020 йилгача кадрларни тайёрлаш тизими деярли бўлмаган, совет давридагидек мутахассис босқичма-босқич раҳбаргача етиб бориш амалиёти ишламаган, баъзи ҳолларда ҳатто 100 минг доллар эвазига ҳокимлик лавозимларини эгаллаш ҳолатлари ҳам кузатилган”, дейди давлат раҳбари.
Жапаров бугунги кунда вазият ўзгарганини, ҳозир расмий лавозимлар сотилмаслигини, бироқ айрим уринишлар ҳали ҳам учраб туришини таъкидлаган. У бу муаммони тезда ҳал қилиб бўлмаслигини, бунинг учун яна 15-20 йил керак бўлиши мумкинлигини ҳам қўшимча қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Садир Жапаров Жогорку Кенеш мажлисида мамлакат ҳукуматининг коррупцияга қарши кескин чоралар кўришини маълум қилиб, антикоррупция сиёсати ҳамма учун бир хил эканини, бу курашда, ҳатто қариндошларини ҳам аямаслигини айтганди.
Live
БарчасиСирдарёда сохта МИБ ходими қўлга тушди
16 Апрель