Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилади
Олам
−
13:23 12924 1 дақиқа
Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилади, уларнинг ўрнига 20 та округ ташкил этилади. Бу ҳақда бугун, 16 апрель куни мамлакат Президенти Садир Жапаров Ноокат тумани аҳолиси билан учрашувда маълум қилди.
Қирғизистон раҳбарининг сўзларига кўра, ҳозирда республикада 44 та туман ва 33 та шаҳар мавжуд.
“Вилоят ва туманлар тугатилади, 20 та округ қолади – соддароқ айтганда, 20 та вилоят бўлади, биз шунга келамиз. Аммо бунга ҳали вақт бор, тахминан уч-тўрт йил”, дея режалари билан ўртоқлашган Президент.
Унинг қайд этишича, дастлаб бошқарув тизимини синаб кўриш учун пилот лойиҳа сифатида битта округ ташкил этилади ва у икки-уч йил давомида кузатилади. Асосий мезон – ушбу округнинг республика дотациясидан чиқа олиш имконияти бўлади. Агар лойиҳа муваффақиятли деб топилса, вилоят ва туманлар бутунлай тугатилиб, мамлакат округларга бўлинади.
Садир Жапаров маъмурий-ҳудудий ислоҳотнинг биринчи босқичи муваффақиятли ўтганини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Садир Жапаров Қирғизистонда эндиликда қишлоқ ва овул округларига шахслар номини бермаслик тўғрисида қарор қабул қилинганини маълум қилганди.
Live
Барчаси