Эпштейн ишидаги ўзбек қизи ким?

Таҳлил

Эпштейннинг жиноий ишлари унинг ўлимидан кейин ҳам америкалик молиячининг шармандали шуҳратини янада оширди. QALAMPIR.UZ Эпштейн ишидаги энг муҳим жиҳатларини ёритиб беради. У шахснинг дастурхонидаги одам гўштидан тортиб, одам савдосигача, жинсий эксплуатациядан, Эпштейн билан муносабатга киришган ўзбекистонлик қизгача, Арабистонлик бизнес леди Азиза Ал-аҳмадий томонидан совға қилинган Kаба ёпинчиғини Эпштейн ойиғининг тагига тўшагани, Дональд Трамп билан яқин муносабатлари, Владимир Путиннинг ҳам бу ишга алоқасигача бўлган сирларни очамиз. 

Эпштейн ўзи ким?

Жефрий Эдвард Эпштейн 1953 йил 20 январь куни Нью-Йоркнинг Буриклин қишлоғида туғилган. Дастлаб фаолиятини мактабда ўқитувилик қилиш билан бошлаган Эпштейн Молия соҳасига қизиқиши ортидан банкда ишлайди. Бу вақтда у Американинг бадавлат одамлари билан танишади ва улар билан муносабатларини яхшилаш учун уларга аёллар топиб бериш билан шуғулланади. Ўз ўрнида бир кеча эвазига мўмайгина пул топиш ниятидаги аёллар орасида ҳам унинг номи машҳурлашди. Орттирган бойликлари эвазига мамлакатдаги ороллардан бирини сотиб олади ва айнан шу оролда Эпштейнинг жирканч ишлари авж олади. Орол Кичик Жеймес номини олган ва у жинсий савдо операцияси учун база сифатида ишлатилган.

Эпштейн АҚШ ва Исроил разведкаси билан ишлаган. У Исроилнинг собиқ бош вазири Эҳуд Баракка яқин бўлган ва унинг қўл остида жосуслик бўйича тайёргарликдан ўтган.

Милладер педофил номи билан машҳур бўлган молиячи АҚШ президентларидан тортиб Буюк Британия шаҳзодалари-ю ҳатто Россия Президенти Владимир Путин билан алоқаси борлиги АҚШ Адлия вазирлиги томонидан ошкор этилган ҳужжатларда маълум бўлди.

Владимир Путин

Жорий йилнинг 30 январь куни эълон қилинган Эпштейн файлларига кўра, жинсий жиноятчи Путин билан учрашиш имкониятини бир неча бор муҳокама қилган хатлар бор. Янги нашр этилган материаллар орасида 3 миллиондан ортиқ саҳифали ҳужжатлар, 180 000 та расм, 2000 та видео ва Эпштейннинг юзлаб шахсий хатлари ҳамда электрон почталари мавжуд. Адлия вазирлигига кўра, бу озод қилиш Эпштейннинг жиноий фаолияти бўйича узоқ давом этган терговнинг бир қисмидир.

ФҚБ ҳужжатлари ва ёзувларида Эпштейн Путин учун "бойлик менежери" деб номланган учрашувлар ҳақида маълумот берилган. Файлларда, шунингдек, Эпштейн Путин билан учрашиш имкониятини бир неча бор муҳокама қилган хатлар ҳам бор. Файлларни кўриб чиққан Россиянинг мустақил Агентство нашри Путиннинг исми файлларда 1000 мартадан ортиқ, "Россия" эса қарийб 5900 марта тилга олинганини маълум қилган. Эпштейн Путинга яқин дўсти борлигини ва Россия визасини олишда унда муаммо бўлмаслигини ёзган. 2011 йил август ойида Эпштейн Европа Кенгаши бош котиби ва Норвегиянинг собиқ бош вазири Торбьерн Ягландга ёзган хатларида Путин билан учрашиш имкониятини бир неча бор муҳокама қилган. 2013 йил май ойида Эпштейн Ягландга Билл Гейтс Парижда бўлишини ёзиб, "Путин кечки овқатга қўшилиши мумкин" деб қўшимча қилган. Бироқ аниқ кўришганми ёки йўқ бу ҳозирча сир сақланмоқда.

Илон Маск Эпштейндан "энг ёввойи зиёфат" қачон бўлишини сўраган

Ҳужжатлар орасида Эпштейн ва технология қироли ва миллиардер Илон Маск ўртасидаги электрон почта ёзишмалари ҳам бор.

Эпштейн ишида ҳеч қандай қонунбузарликда айбланмаган Маск аввалроқ Эпштейн уни ўз оролига таклиф қилганини, аммо у рад жавобини берганини айтганди. Янги эълон қилинган электрон почта хабарларида Маск у ерга бир неча бор саёҳат қилиш ҳақида гаплашгани ошкор бўлди. Жумладан, 2012 йилда у Эпштейндан "Оролингиздаги энг жўшқин зиёфат қайси кун ёки қайси тунда бўлади?" дея сўрагани кўрсатилган. Айнан шу йилнинг ноябрь ойидаги электрон почта хабарларида эса Эпштейн Маскдан оролга вертолётда қанча одам олиб келаётгани ҳақида сўраган Маск бунга жавобан фақат ўзи ва ўша пайтдаги рафиқаси Талулаҳ Райли бўлишини айтган. 2012-йилги Рождество байрамида Маск Эпштейндан “байрам муносабати билан бирор зиёфат режалаштирилганми” деб сўраган.

"Мен бу йил томим кетгунича ишладим. Шунинг учун,  байрам қилиш, дам олиш ва рақсга тушишни ҳамда ўзимни эркин ҳис қилишни жуда хоҳлайман. Сенинг тинч оролингда эса хоҳлаган тажрибани синаб кўриш жуда завқли", деб ёзган.

Бироқ, Маскнинг Эпштейн оролига саёҳат қилганига оид ҳеч қандай далил йўқ. Файллар очиқ сайтга жойлаштирилгач, Маск 1 февраль куни Х саҳифасида Эпштейн билан бўлган баъзи электрон почта ёзишмалари нотўғри талқин қилиниши ва танқидчилар томонидан унинг исми қораланишини билиши ҳақида пост жойлаган. Унинг қўшимча қилишича булар уни қизиқтирмайди. У бунинг ўрнига Эпштейн билан бирга жиноят содир этганларни жазолашга эътибор қаратиш лозим дея таъкидлаган.

"Менга бу қизиқ эмас, лекин мени қизиқтирадиган нарса шундаки, биз ҳеч бўлмаганда Эпштейн билан бирга жиддий жиноятлар содир этганларни, айниқса вояга етмаган қизларни жирканч эксплуатация қилиш билан боғлиқ жиноят содир этганларни жавобгарликка тортишга ҳаракат қиламиз."

Билл Гейтс

Ошкор этилган ҳужжатларда Microsoft асосчиларидан бири Билл Гейтснинг ёзишмалари ҳам фош бўлган. Ҳужжатлар орасида 2013 йил 18 июлда Билл Гейтсга ёзилган иккита хат келтирилган. Улардан бирида Эпштейн Билл Гейтсга «рус қизлари билан жинсий алоқанинг оқибатларини бартараф этиш учун» дори-дармон топиб берганини иддао қилган. Иккинчи хатда Эпштейн «қадрдоним Билл» дея ёзишмани бошлаган ва Билл Гейтс у билан дўстона мулоқотни тўхтатиб қўйганидан нолиб, яна бир бор Microsoft раҳбарига жинсий йўл орқали юқадиган касалликлардан тузалиш учун антибиотиклар топиб бериши мумкинлигини ва бу дориларни иложи борича Гейтснинг собиқ рафиқаси Мелиндага билдирмасдан етказишини айтган. Гейтс ва унинг тарафдорлари эса бу ёзишмаларни Эпштейнинг ўзи ўйлаб топган фитна ва туҳмати эканини билдириб, Билл Гейтс унга жавоб ёзмагани билан айбловларни рад этган. Аммо Америкада миллиардер Биллнинг интим муносабат билан юқадиган касалликка чалингани ҳақидаги гаплар юради гарчи буни ўзи тан олмаса-да. Шунингдек,  Microsoft раҳбари журналистларга берган интервьюсида Эпштейн билан учрашганидан афсусдалигини ҳамда унинг оролига ҳеч қачон бормаганини айтган. Гейтс шунингдек Эпштейн файлларида келтирилган хатлар ўзига келмаганини маълум қилган.

“У билан бирга вақт ўтказиш аҳмоқлик эди. Мен у билан таниш бўлгани учун афсусланадиган кўплаб одамлардан бириман”, деган Билл Гейтс. 

Каъбапўш 

Янги эълон қилинган файллар орасида Маккадаги Каъбадан Қўшма Штатларга муқаддас мато жўнатилгани ҳақида батафсил маълумот берувчи электрон почта хабарлари ҳам бор. Улар Бирлашган Араб Амирликлари билан боғлиқ алоқалар орқали ташкил этилган ва судланган педофил Жеффри Эпштейнга етказиб берилган.

2017 йил февраль ва март ойларига оид ёзишмаларда БААда истиқомат қилувчи тадбиркор Азиза ал-Аҳмадий Абдуллоҳ ал-Маари исмли шахс билан биргаликда Ислом оламида энг муқаддас деб ҳисобланган Каъбани қоплаб турувчи мато — Кисванинг учта бўлагини Эпштейнга жўнатишни ташкил этиш устида иш олиб борилгани акс этган.

Кисва бутун дунё мусулмонлари учун чуқур диний маънога эга. Ҳар йили зиёратгоҳдан мато олиб ташланади ва унинг ўрнига янгиси қўйилади, аввалги Кисванинг қисмлари эса жуда қимматли артефактлар сифатида қабул қилинади.

Эпштейн файлларидаги электрон почта хабарларида Саудия Арабистонидан Флорида штатига British Airways орқали жўнатилган буюмлар кўрсатилган бўлиб, улар счёт-фактуралар, божхона келишувлари ва Қўшма Штатлар ичида етказиб беришни ўз ичига олади.

Хабарларда учта алоҳида буюм тасвирланган: бири Каъба ичидан, бири ишлатилган ташқи қопламадан ва учинчиси худди шу материаллардан тайёрланган, аммо ишлатилмаган. Улар "санъат асари" деб таснифланиб, юк бўлимига топширилган

Электрон почтада Аҳмади Эпштейнга тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, матонинг диний аҳамиятини қуйидагича алоҳида таъкидлаган.

"Қора парчага сунний, шиа ва бошқа турли мазҳабларга мансуб камида 10 миллион мусулмон тегинган. Улар Каъба атрофида етти марта айланишади, кейин ҳар бири қўлидан келганича унга тегишга ҳаракат қилади ва ибодатлари, тилаклари, кўз ёшлари қабул бўлишига умид қилишади".

Ёзувларда Аҳмади Эпштейн билан қандай танишгани ёки нима учун кабапўшни унга юборгани тушунтирилмаган. Шунингдек, электрон почта хабарларида Аҳмади Эпштейннинг оролига ташриф буюрганми ёки у ерда содир бўлган воқеаларнинг тўлиқ кўламини тушунганми булар кўрсатилмаган. Бошқа бир хабарда Эпштейннинг узоқ йиллик ёрдамчиси Лесли Грофф Аҳмадига ДНК тест тўпламини юборган. Бу эса алоҳида ўрганишга муҳтож бўлган янги мавзу, янги сир!

Буюк Британия 

Эпштейн ҳужжатлари оммага ошкор этилгач, Буюк Британия қироли Чарлз III’нинг укаси-собиқ шаҳзода Эндрю Маунтбеттен-Виндзор қироллик қасридан маҳрум бўлди. АҚШда Эпштейн иши бўйича ҳужжатларнинг сўнгги қисми эълон қилинишидан кейин собиқ шаҳзоданинг Эпштейн билан алоқалари яна эътибор марказига тушди.

АҚШ Адлия вазирлиги томонидан эълон қилинган минглаб фотосуратлар орасида собиқ шаҳзода полда чалқанча ётган аёлнинг тепасида тўрт оёқлаб тургани акс этган сурат ҳам бор, шунингдек, уч миллион саҳифали матнли ҳужжатлар орасида Эпштейн ва Эндрю ўртасидаги электрон ёзишмаларнинг бир талай парчалари мавжуд. Ҳозирда Британия полицияси Эпштейн  2010 йилда шаҳзода Эндрю билан жинсий алоқа қилиш учун бир аёлни Буюк Британияга юборгани ҳақидаги баёнотини ўрганмоқда. Эндрюга совға тарзида юборилган ҳали 20 ёшга ҳам тўлмаган қиз кейинчалик ўз жонига қасд қилган.

 
Энди у Шимолий денгиз соҳилдаги оддий уйлардан бирида яшайди. Ўтган йил октябрь ойи охирида Эндрю 2026 йил бошида бошқа жойга кўчиб кетишини эълон қилганди. Эпштейн иши бўйича ҳужжатларнинг навбатдаги партияси эълон қилиниши эса бу жараённи тезлаштирди. Британияликлар вазият юзасидан кўрсатма берилишини талаб қилмоқда. Эндрю эса ҳеч қандай ноқонуний ишга алоқаси йўқлигини айтмоқда. Собиқ шаҳзоданинг хулқ-атвори анчадан бери Қироллик оиласининг эътирозларига сабаб бўлиб келаётганди. Шу сабаб Эпштейн ҳужжатлари ошкор бўлгач ундан саройни бўшатиб қўйиш талаб этилган. Аммо Султон суягини ерда қолдирмас деганларидек Қирол унга ўз ҳисобидан Норфолкда яшаш учун уй берган.

Ўзбекистонлик қиз 

Ажабланарлиси ҳужжатларда бу каби машҳур шахслар ва қурбонлар сони узундан-узун келтирилган. Аммо улар орасида Эпштейн билан ўз хоҳишига кўра муносабатга киришган ва ундан яхшигина фойдаланган Самарқандлик қиз ҳам бор. Ёзишмаларга кўра, Самарқандлик қизнинг ўзи Эпштейнни излаб топган ва у билан доимий равишда ёзишиб турган. QALAMPIR.UZ эълон қилинган ҳужжатлар билан танишиб чиқар экан мулоқот дастлаб 2010 йил қайд этилгани, қиз оғир муҳитда яшаши, унинг бўйи узун бўлишига қарамай вазни 35 кг бўлгани, оғир шароит туфайли кунига 2 маҳал овқат ейиши, қизнинг тишларини соғломлаштириш учун брикетлар кераклиги ҳақида Эпштейнга ёзганини аниқлади. Қиз вақти-вақти билан қурилаётган сув омборлари, Ўзбекистон ва бу ердаги муҳит ҳақида ҳам унга хабарлар бериб турган. У ёзишмаларида ота-онасининг калтакларидан тўйиб кетганини, бу ерда қизни ёмон отлиқ қилинганини, одамларнинг яшаш шароити оғир эканини билдирган. 

Шунингдек, у Малайзия ёки Америкага кетиб, у ерда ўқиш истаги борлигини, ўз ҳаётини ўзгартирмоқчилиги, модель бўлиш учун ҳаракат қилаётгани, бунга катта миқдорда пул кераклиги ҳақида ёзган. Шундан сўнг, Эпштейн унга харажатлари ва авиабилетлари учун пул юборган. Педофил шахснинг бу қизга алоқадор 231 та ёзишмаси ошкор этилган. Ёзишмаларда қиз Эпштейнга севги изҳорлари ва соғинчли мактублар йўллаб турган. Ва ундан доимий равишда харажатлари учун пул олган. Ўзбекистонлик қиз Эпштейн томонидан юборилган билетлардан ташқари жами 25 минг АҚШ долларига яқин пул олган. 

Самарқандлик қиз ўзи орзу қилгандек Парижда кинорежиссёрлик курсини тамомлаган, шунингдек Ўзбекистондаги университетларни ҳам тугаллаб, ҳозирда Тошкент шаҳрида яшайди. Таҳририят Ўзбекистон Республикасининг қонунларига амал қилган ҳолда, шахсга доир маълумотларни ошкор кўрмасликни афзал кўрди.

“Мен сизни кўришга муҳтожман ва сизга хат ёзиб, бирор нарса сўрашдан уяламан, лекин менга сизнинг ёрдамингиз жуда керак. Бироз вазн орттирдим, бир ой олдин 38 кг эдим, "Чет элга чиқиш онгимни барқарорлаштирди". Лекин пул танқислиги туфайли орзуларимни амалга оширолмаяпман. Малайзияда ишлашга визам рухсат бермаса-да, мен пул топиш учун ҳаракат қилдим. Осон пул топиш учун нотўғри йўлга қадам қўйолмайман. Сизга содиқ бўлишни истайман, лекин бу ерда муаммоларга дуч келдим. Сиздан пул сўраш мен учун қийин, аммо мен жуда миннатдор бўлардим! Агар ёрдам бера олсангиз, мен сиз учун қўлимдан келган ҳамма нарсани қила оламан. Тишларимни тузатсам ва сизнинг олдингизга Парижга учсам кифоя! Тиш шифокори тишларимни рисоладагидек даволаш учун тахминан 3750 доллар кераклигини айтди. Менда эса бу пуллар йўқ. Жеффри сиздан пул сўраётганим учун минг бор узр, бироқ сиз мен учун ягонасиз. Мен сизни жуда соғиндим, яхши тилаклар билан кўришгунча дейман”.

Билл Клинтон

АҚШнинг 42 президенти Билл Клинтон Эпштейн ишига оид ҳужжатларда тилга олинган энг машҳур сиёсий шахслардан бири ҳисобланади. Суд ҳужжатларига кўра, Билл Клинтон Эпштейнга тегишли самолётда (“Lolita Express”) бир неча марта учган. Бу парвозлар асосан Африка ва Европа йўналишларида, гўёки хайрия ва гуманитар лойиҳалар билан боғлиқ бўлган. Клинтон бу сафарларда ҳеч қачон Эпштейннинг хусусий оролига (Little St. James) бормаганини таъкидлаган. Бироқ, 2024–2025 йилларда эълон қилинган файлларда Клинтоннинг исми алоқадор шахс сифатида келтирилади. Аммо Билл Клинтонга нисбатан ҳеч қандай жиноий айблов қўйилмаган. Ҳужжатларда унинг номи асосан учишлар ва учрашувлар контекстида тилга олинади. Айрим жабрланувчилар ва гувоҳлар Эпштейн билан боғлиқ шахслар орасида Клинтонни ҳам тилга олган. Бироқ бу даъволар судда исботланмаган ва расмий айбловга айланмаган. Билл Клинтоннинг вакиллари расмий баёнотларда, Эпштейннинг жиноятларидан бехабар бўлганини, у билан муносабатлар фақат хайрия ва жамоатчилик ишлари доирасида бўлганини айтган. Шунингдек, Клинтон Эпштейн билан алоқада бўлганидан афсусда эканини ҳам билдиради.

Дональд Трамп

Дональд Трампнинг исми ҳам Жеффри Эпштейн ишига оид ҳужжатлар ва ОАВ материалларида тилга олинган. 1990-йилларда Трамп ва Эпштейн Нью-Йорк ва Флоридадаги юқори жамият вакиллари сифатида таниш бўлган. Улар айрим ижтимоий тадбирлар ва маросимларда бирга кўринган, буни тасдиқловчи фотосуратлар ва видеолар мавжуд. Ўша пайтда Эпштейн ўзини молиячи ва хайриячи сифатида танитган. Трампнинг ўзи ҳамда унинг вакиллари томонидан айтилишича Эпштейннинг хусусий оролига ҳеч қачон бормаган ва унинг самолётида учмаган.

Эпштейн ишига оид ҳужжатларда Трампнинг исми таниш ва ижтимоий алоқа контекстида тилга олинади. Шунингдек, Трампга нисбатан ҳеч қандай жиноий айблов қўйилмаган. Унда Трампга нисбатан жинсий зўрлаш айблови қаердан келган дерсиз, ҳозир батафсил тушунтираман. Бу айблов АҚШдаги энг резонансли суд ишларидан бирига айланди. Айбловни америкалик ёзувчи ва журналист Джин Кэррол қўйган. Унинг даъво қилишича, воқеа 1996 йил атрофида Нью-Йорк шаҳридаги Bergdorf Goodman савдо дўконининг кийим алмаштириш хонасида содир бўлган. Кэррол Трамп уни мажбуран жинсий алоқага ундаганини айтган, Трамп эса бу айбловларни тўлиқ рад этган.

2023 йилда Нью-Йорк судида бўлиб ўтган суд жараёнида ҳакамлар ҳайъати Кэрролнинг кўрсатмаларини ишончли деб топди ва Дональд Трампни жинсий тажовуз содир этганликда айбдор деб ҳукм қилди. Суд, шунингдек, Трампни Кэрролни оммавий равишда ёлғончи деб атагани сабаб унинг шаъни ва қадр-қимматини камситгани учун ҳам айбдор деб топди. Ушбу қарор асосида Трамп жабрланувчига 5 миллион доллар миқдорида компенсация тўлашга мажбур қилинди.

Орадан бир йил ўтиб, 2024 йилда суд Трампни Кэрролни яна бир бор оммавий тарзда ҳақорат қилгани учун қўшимча жавобгарликка тортди ва бу сафар 83,3 миллион доллар жарима белгилади. Судья ўз изоҳида ушбу ҳаракатлар моҳиятан зўрлашга тенг бўлган жинсий тажовуз эканини таъкидлади. Шу сабабли, ҳуқуқий ҳужжатларда бошқа атама қўлланилган бўлса-да, оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик бу воқеани жинсий зўрлаш сифатида қабул қилди.

Муҳими шундаки, Дональд Трампга нисбатан ушбу суд иши Жеффри Эпштейн билан боғлиқ жиноий ишларга алоқадор эмас. Трампнинг у билан маълум даражада ижтимоий танишуви бўлгани ҳақида маълумотлар мавжуд бўлса-да, Эпштейн файлларида Трамп жинсий зўрлаш ёки болаларни эксплуатация қилишда айбланган шахс сифатида қайд этилмаган. Джин Кэррол иши — бу Трампга қарши мустақил, алоҳида суд иши ҳисобланади ва у Эпштейннинг жиноий тармоқлари билан боғланмаган.

Эпштейн дастурхонидаги одам гўшти 

Интернет тармоқларида Жеффри Эпштейннинг ҳашаматли дастурхонига одам гўшти тортилгани ҳақида расмлар пайдо бўлди. Бу қанчалик ҳақиқат? Ижтимоий тармоқларда тарқалган фото ва видеотасвирлар сунъий интеллект бўлиши эҳтимоли бор. Чунки, расмий манбалар ва суд ҳужжатларига кўра, одам гўшти ейилиши ҳақида ҳеч қандай ишончли далил йўқ. Эпштейн  фақат болалар ва вояга етмаган қизларни жинсий эксплуатация қилишда айбланган. Суд ҳужжатларига кўра, у қизларга моделлик карьераси ёки таълим учун имконият ваъда қилиб, ўзига жинсий хизмат қилишга мажбур қилган.

Мултимиллиардер Жеффри Эпштейн  2019 йил 10 августда Нью-Йорк штатидаги Манхэттендаги қамоқхонада вафот этган. Расмий маълумотга кўра, вафот сабаби ўз-ўзини осиш сифатида қайд этилган бўлса-да унинг ўлими уюштирилган деган тахминлар бор. Чунки у ўлган тунда қамоқхонадаги видеокузатув камералари тасодифан ишламай қолган ва хавфсизлик ҳамда назорат жараёнларида кўп носозликлар қайд этилган. Нима бўлганда ҳам ўзини шайтоннинг кўзгуси сифатида таърифлаган Эпштейннинг ўлими кўплаб жиноятларнинг барҳам топишига сабаб бўлган.  Буни эса бутун дунё, айниқса АҚШ жамоатчилиги катта шахсларнинг "муаммодан қутулиши" дея баҳолаган. Ва уларда фантазияларини хоҳлаганича ишлатишлари учун керагича асослар бор. QALAMPIR.UZ воқеалар тафсилотини ўрганишда давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Путин Билл Гейтс Илон Маск Билл Клинтон Эпштейн Каъбапўш одам гўшти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг