FIFA ЖЧ чипталари сабаб судга берилди
Спорт
−
25 Март 2074 1 дақиқа
Европанинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Euroconsumers ҳамда Европа футбол мухлислари уюшмаси FIFA устидан Европа комиссиясига шикоят қилди. Бу ҳақда “Politico” хабар берди.
Маълумотларга кўра, шикоятда FIFA 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати чипталарини сотишда бозордаги устун мавқеидан нотўғри фойдалангани айтилмоқда. Хусусан, Европа Иттифоқи фаолияти тўғрисидаги шартноманинг бозорда устун мавқедан суиистеъмол қилишни тақиқловчи 102-моддаси бузилгани қайд этилган.
Euroconsumers вакили Романе Армангаунинг сўзларига кўра, FIFA чипталар сотишда ягона ҳукмронликка эга бўлиб, бу имкониятдан фойдаланиб бозорда одатий бўлмаган юқори нархларни белгилайди. Шунингдек, ташкилот харидорларга етарли маълумот бермай, уларни шошилинч қарорлар қабул қилишга ундамоқда.
Қолаверса, Европа спорт комиссари Гленн Микаллеф Яқин Шарқдаги можаро туфайли Жаҳон чемпионати иштирокчилари учун хавфсизлик билан боғлиқ таҳдидлар мавжудлигини билдирган.
Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати тарихда илк бор 48 та миллий терма жамоа иштирокида ўтказилади. Мусобақа 11 июндан 19 июлгача уч мамлакат – Америка Қўшма Штатлари, Канада ва Мексика ҳудудларида бўлиб ўтади.
Live
Барчаси