Бугун Бразилия Франция билан ўйнайди
Спорт
−
16:23 1137 1 дақиқа
Бугун, 26 мартдан 27 мартга ўтар кечаси 2015 йилдан бери илк бор Франция ва Бразилия терма жамоалари ўзаро тўқнаш келади. Ушбу учрашув Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида АҚШда ўртоқлик учрашуви мақомида ташкил этилмоқда.
Шунингдек, Франция ва Бразилия АҚШдаги сафарини кейинроқ яна бир ўртоқлик учрашуви билан давом эттиради. Лотин Америкаси вакили жорий йилнинг 1 апрель куни Хорватияга қарши тўқнаш келади. Франция эса Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги рақиби Колумбия билан баҳс олиб боради. Ушбу баҳс жорий йилнинг 30 март кунига белгиланган.
Бразилия ва Франция терма жамоалари 1998 йилги Франция яшил майдонларида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати финалида тўнаш келган ва унда Франция ғолибликни қўлга киритган эди. Бу жамоалар охирги бор эса 2015 йил 15 мартда ўртоқлик учрашуви ўтказган ва унда Бразилия 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган.
Маълумот учун, Бразилия терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Марокаш, Гаити ва Шотландия билан бирга “C” гуруҳидан жой олган бўлса, Франция терма жамоаси эса Сенегал, Норвегия ва қитъалараро плей-офф ғолиби билан бирга “И” гуруҳидан жой олган.
Live
Барчаси