10 карра жаҳон чемпиони ўғриликда айбланмоқда

Спорт

image

Биатлон бўйича 10 карра жаҳон чемпиони – франциялик спортчи Жюлья Симон фирибгарлик ва ўғриликда айбланмоқда. Спортчининг иши юзасидан биринчи суд мажлиси санаси белгиланди. Бу ҳақда “Le Dauphiné Libéré” нашри хабар берди.

Манбага кўра, ҳолат юзасидан дастлабки суд мажлиси жорий йилнинг 24 октябрь санасига белгиланган. Альбертвиль прокуратураси Симонни Франция ва Норвегияда содир этилган ўғирлик ва фирибгарликларда айбламоқда. Ишда уч нафар жабрланувчи бор. Улардан бири француз биатлончиси Жюстин Брезаз-Буше. Айнан Брезаз-Буше 2023 йилда Симонага қарши биринчи бўлиб судга мурожаат қилган.

Ўша пайтда Симонанинг Норвегияда ўтказилган “Blinkfestivalen” роликли чанғи мусобақаси вақтида Брезаз-Бушега тегишли банк картасидан ноқонуний фойдаланиб, 2000 еврога яқин харид қилгани айтилган. Кейинчалик унга қарши яна бир шикоят Франция биатлон жамоаси ходимларидан бири томонидан киритилган.

Альбертвиль прокуратураси IP-манзиллар орқали шубҳали буюртмалар қилинган қурилмани аниқлаганини маълум қилди. Шунга қарамай, Симон барча айбловларни қатъиян рад этмоқда.

Маълумот учун, Жюлья Симон 2022 йилдаги қишги Олимпиадада аралаш эстафета баҳсларида кумуш медали соҳибаси бўлган. Шунингдек, у “Катта кристалл глобус” мукофоти совриндори ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

франция Биатлон жаҳон чемпиони Жулия Симон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг