2025 йилда Ўзбекистон аэропортлари 15 млн дан ортиқ одамга хизмат кўрсатди
Жамият
−
21 Январь 843 1 дақиқа
2025 йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистон аэропортлари 128 972 та авиарейсга хизмат кўрсатди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар берди.
Маълум қилинишича, йил давомида мамлакат аэропортларида 128 972 та авиарейс амалга оширилган, бу эса 2024 йилга нисбатан 14 фоизга кўпроқ. Шундан 92 480 та рейс халқаро, 36 492 таси эса ички йўналишлар ҳиссасига тўғри келган.
2025 йилда Ўзбекистон аэропортлари 15 504 264 нафар йўловчига хизмат кўрсатди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 15 фоизга юқори. Йўловчиларнинг 12 707 101 нафари халқаро рейслар, 2 797 163 нафари эса ички авиақатновлардан фойдаланган.
Юк ташиш сегментида ҳам ижобий динамика сақланиб қолинган. 2025 йилда Ўзбекистон аэропортларида 98 137 тонна юк ва почта қайта ишланган бўлиб, бу 2024 йилга нисбатан 12 фоизга кўпдир.
Қолаверса, ўтган йили Ўзбекистон аэропортларига тўртта хорижий “Air China” ва “China Eastern”, “Korean T'Way“ va Малайзиянинг “Air Asia” авиакомпаниялари жалб қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2026 йилдан бошлаб Ўзбекистондаги барча аэропортларни қўриқлаш ва хавфсизлигини таъминлаш Давлат хавфсизлик хизматига ўтиши ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси