3 нафар марказий осиёлик АҚШда ашаддий жиноятчилар қаторига кирди

Олам

image

АҚШ Ички хавфсизлик департаменти “энг ёмонларнинг энг ёмони” деб топилган чет эллик жиноятчилар рўйхатини эълон қилди. Улар орасида уч нафар Қозоғистон фуқароси ҳам бор. Бу ҳақда Ички хавфсизлик департаменти сайтида келтирилган.

Рўйхатда мамлакатнинг Иммиграция va божхона полицияси томонидан қўлга олинган энг хавфли чет эллик жиноятчилар ажратиб кўрсатилган.

“Вазир ўринбосари Ноэм раҳбарлигида DHS va ICE ходимлари Президент Трампнинг ваъдасини бажариб, энг хавфли жиноятчилардан, жумладан ноқонуний муҳожирлардан бошлаб оммавий депортацияларни амалга оширмоқда”, дейилади расмий баёнотда.

Рўйхатда қозоғистонлик уч киши қайд этилган. Улардан бири Алабама штатининг Бруквуд шаҳрида қўлга олиниб, ҳужум қилиш va ўғирланган мулкни эгаллашда айбдор деб топилган. Иккинчиси Флорида штатида ўғрилик учун, учинчиси эса Орегон штатида қурол қўллаган ҳолда ҳужум қилганлик учун ҳибсга олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп АҚШга киришни Сурия ва яна бир қатор давлатлар фуқаролари учун тақиқлаганди. Ҳужжатга кўра, янги чекловлар 2026 йил 1 январдан кучга киради ва жами 20 та мамлакат ҳамда ҳудудни қамраб олади, шу билан аввалги рўйхат икки баробарга кенгайган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ жиноятчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг