7 балли зилзила хавфи ошяптими? ФВВ муносабат билдирди
Жамият
−
02 Июнь 40014 1 дақиқа
Кеча, 1 июнь куни айрим ижтимоий тармоқларда икки суткадан сўнг шарқий ярим шардаги сейсмик минтақалардан бирида 7 магнитудадан юқори кучли зилзила бўлиш хавфи ошаётгани, бунга кучли магнит бўрони кузатилаётгани сабаб бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкур хабарлар асоссиз эканини айтиб, фуқаролардан хавотирга тушмасликларини сўради.
“Шуни маълум қиламизки, сейсмик фаоллик магнит бўронига боғлиқ ҳодиса эмас. Шунингдек, зилзилани вужудга келиши мумкин бўлган аниқ вақт ва жойини прогноз қилиш имкони йўқ.
Шу сабабли ФВВ фуқаролардан асоссиз маълумотларга ишониб, хавотирга тушмасликларини сўраб қолади”, дейилади хабарда.
Шунингдек, ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази томонидан олиб борилаётган ўрганишлар натижасига кўра, Ўзбекистон ҳудудида кучли зилзилаларни кўрсатувчи аномал ўзгаришлар аниқланмаганлиги маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 31 майга ўтар кечаси Қуёшда 2025 йилнинг энг йирик портлаши (CME – Coronal Mass Ejection) рўй берганди. Ушбу ҳодиса бевосита Ер томонга йўналтирилгани сабабли алоҳида эътибор қозонди.
Live
Барчаси