Абдусатторов ва Синдоров 2025 йилда энг кўп пул топган шахматчилар рўйхатига кирди

Спорт

image

2025 йил якунларига кўра, йирик халқаро индивидуал турнирларда қўлга киритилган мукофот пуллари бўйича ТОП шахматчилар рўйхати эълон қилинди.

Ушбу рейтингда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов 9-ўринни эгаллади. У 2025 йил давомида 16 та йирик турнирда иштирок этиб, жами 361 811 АҚШ доллари миқдорида мукофот пули жамғарган. Абдусатторовнинг йил давомида қўлга киритган энг йирик бир марталик мукофоти 85 000 долларни ташкил этди.

Шунингдек, ТОП-10 рўйхатидан яна бир ўзбекистонлик шахматчи — гроссмейстер Жавоҳир Синдоров ҳам жой олди. У 10-ўринни банд этиб, 11 та йирик турнир натижаларига кўра 349 955 доллар мукофот пули ишлаб топган. Синдоровнинг энг катта бир марталик ютуғи 120 000 доллар бўлиб, ушбу маблағ FIDE Жаҳон кубогидаги муваффақият эвазига қўлга киритилган.

Рўйхатнинг энг юқори поғонасида норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсен жой олди. У 2025 йил давомида 16 та мусобақада қатнашиб, 1,4 миллион доллар мукофот пули ишлаб топган. Кучли учликдан шунингдек, Фабиано Каруана va Левон Аронян ҳам ўрин олган.


Мақола муаллифи

Теглар

шахмат Жавоҳир Синдоров Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсен

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг