Аэропорт ва автовокзаллар номлари ўзбекчалаштирилади
Жамият
−
12 Январь 6622 2 дақиқа
Ўзбекистондаги аэропорт ва автовокзаллар номлари давлат тили меъёрларига мослаштирилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 9 январь куни қабул қилинган “Аэропортлар, автовокзаллар ва автостанцияларнинг номларини давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқлаштириш ҳамда уларга янги ном бериш тўғрисида”ги қарорида сўз боради.
Унга кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, иш юритиш ҳужжатлари, хариталар ва хизмат ёзишмаларида ушбу қарор билан тасдиқланган номлардан фойдаланилади. Қарорда номлари давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқлаштирилган 161 аэропорт, автовокзал ва автостанцияларнинг номлари келтирилган, шунингдек, 21 тасиники янгиланган.
Хусусан, Тошкет шаҳридаги Тошкент-Шарқий аэрпорти Тошкент-Ҳумо бўлиб ўзгарган.


Транспорт вазирлиги “Uzbekistan Airports” АЖ, “Uzbekistan Airways” АЖ, Кадастр агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда уч оу муддатда:
- аэропортлар, автовокзаллар ва автостанциялар номларининг давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқлаштирилиши ҳамда янги ном берилиши муносабати билан тегишли ҳужжатлар, хариталар, маълумотлар базаларига ўзгартиришлар киритилишини;
- аэропортлар, автовокзаллар ва автостанцияларда ўрнатилган пешлавҳалар ҳамда ахборот кўрсаткичларидаги ёзувларнинг давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ёзилишини таъминлайди.
Автовокзал, автостанцияга Транспорт вазирлигининг таклифига кўра Вазирлар Маҳкамаси томонидан ном берилади ҳамда уларнинг номлари ўзгартирилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ўзбекистон темирйўллари”га қарашли вокзаллар, станциялар, разъездлар номлари давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқлаштирилиши ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси