Афғонистонда урушдан қолган бомба икки кишининг умрига зомин бўлди

Олам

image

“Толибон” назоратидаги Кунар вилоятида урушдан қолган портловчи моддаларнинг портлаши оқибатида камида 2 нафар маҳаллий аҳоли вакили ҳалок бўлган. Бу ҳақда вилоят полиция бошқармаси хабар берди.  

Қайд этилишича, Нур Гул туманининг Мазар Дара қишлоғида урушдан қолган снаряд (артиллерия ўқи) портлаши оқибатида бир нафар бола ҳалок бўлган, олти киши жароҳат олган. Шу билан бирга, маҳаллий манбаларнинг хабар беришича, вилоятнинг Асмар туманида содир бўлган шунга ўхшаш ҳодисада бир аёл вафот этган ва яна икки киши тан жароҳати олган.

Полиция бошқармаси тарқатган хабарга кўра, Нур Гул туманида урушдан қолган снаряднинг портлаши 6 январь куни фуқаролардан бирининг уйида юз берган. Асмар туманида содир бўлган портлаш ҳодисаси ҳам шу куни рўй берган. Ҳодисада жароҳат олганлар шифохонага етказилган ва ҳозирда даволанмоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармасининг (UNICEF) маълум қилишича, Афғонистонда ҳар ой камида 55 киши портловчи моддалар портлаши оқибатида ҳалок бўлади, қурбонларнинг 85 фоизини болалар ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШдаги Жоржтаун университети тадқиқотчилари йиллик ҳисоботида 188 та мамлакатдаги аёллар аҳволини ўрганиб, Афғонистонни аёллар учун дунёдаги энг ёмон мамлакат деб топганди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон уруш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг