АҚШ Эрон халқига мурожаат қилди

Олам

image

АҚШ сенатори Линдси Грэм Эрон халқига мурожаат қилиб, уларга Америка томонидан ёрдам бораётганини айтди. Бу ҳақда сенатор ўзининг Х саҳифасида ёзиб қолдирди. 

Грэмнинг айтишича, яқин орада намойишларга чиққан Эрон халқига АҚШ томонидан кўмак боради ва Оятуллоҳ режимига барҳам берилади. 

“Узоқ давом этган даҳшатли тушингиз тез орада тугайди, ёрдам аллақачон йўлда. Сизнинг зулмга чек қўйишдаги жасоратингиз ва қатъиятингиз АҚШ Президенти ва эркинликни севувчи барча инсонлар томонидан эътироф этилди. 

Президент Трамп “Эронни яна буюк қиламиз” деганда, Эрондаги намойишчилар Оятуллоҳ устидан ғалаба қозониши кераклигини англатади. Трамп Оятуллоҳ ва унинг шериклари ҳокимият тепасида экан, Эрон ҳеч қачон буюк бўла олмаслигини тушунади”, дея ёзган сенатор. 

Маълумот учун, мамлакатда оммавий намойишлар 28 декабрдан буён давом этмоқда. Улар Теҳрондаги марказий бозорда бошланган бўлиб, кўплаб дўкон эгалари гиперинфлясия ва нархларнинг кескин ошишига норозилик сифатида савдо шохобчаларини ёпган.

29 декабрь куни Эрон миллий валютаси – риал тарихий минимум даражага тушди: бир риал тахминан 0,00002 еврога тенг бўлди. Жаҳон банки маълумотига кўра, октябрь ойида Эронда озиқ-овқат инфлясияси 64,2 фоизни ташкил этган. Бу кўрсаткич бўйича мамлакатни антирейтингда фақат Жанубий Судан ортда қолдирган.
Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши тартибсизликларни АҚШ ва Исроил томонидан уюштирилган, дея баҳолаган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эроннинг сўнгги шоҳи Муҳаммад Ризо Паҳлавийнинг ўғли – Ризо Паҳлавий АҚШ Президенти Доналд Трампдан мамлакатидаги оммавий норозилик намойишларига аралашиб, Оятуллоҳ режимини ағдаришда ёрдам беришни сўраганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ мурожаат Эрон халқига

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг