АҚШ Эронни Жаҳон чемпионатида иштирок этишга чақирди

Спорт

image

АҚШ футбол федерацияси бош директори Жей Ти Бэтсон Эроннинг 2026-йилги Жаҳон чемпионатидаги иштирокини қўллаб-қувватлашини билдириб, мундиалда иштирок этишга чақирди. Бу ҳақда “Sky News” нашри хабар берди.

“Биз Жаҳон чемпионатини барча жамоалар иштирок этадиган хавфсиз ва ишончли тарзда ўтказиш ниятидамиз ва биз буни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз”, дейди Бэтсон.

АҚШ ва Эрон терма жамоаларининг плей-офф босқичида тўқнаш келиш эҳтимоли ҳақидаги саволга ҳам Бэтсон  жавоб берган.

“Биз Жаҳон чемпионатларида Эрон билан аввал ҳам ўйнаганмиз. Турнирда қатнашадиган 47 та жамоанинг ҳар бирига қарши майдонга тушишимиз мумкин ва бизнинг асосий мақсадимиз – ғалаба қозониш. Эътиборимиз фақат шунга қаратилган”, деган у.

Эрон терма жамоаси Жаҳон чемпионати “Г” гуруҳида Янги Зеландия, Бельгия ва Мисрга қарши майдонга тушиши режалаштирилган. Учрашувлар АҚШнинг Инглвуд ва Сиэтл шаҳарларида ўтказилиши кўзда тутилган.

FIFA президенти Жанни Инфантино дам олиш кунлари турнир барча жамоалар иштирокида хавфсиз ва ишончли тарзда ташкил этилишини маълум қилган.

Шу билан бирга, 28 февраль куни АҚШ ва Исроил томонидан Эрон ҳудудидаги айрим нишонларга зарбалар берилди, оқибатда бир қанча талафотлар юзага келди. Шундан сўнг Эрон Жаҳон чемпионатида иштирок этмаслигини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон Жаҳон чемпионати Жей Ти Бэтсон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг