АҚШдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Жамият

image

Сўнгги кунларда Америка Қўшма Штатлари бўйлаб федерал миграция органлари томонидан кучайтирилган рейдлар ўтказилмоқда. Шу сабабли Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурхонов огоҳлантириш билан чиқди.

Қайд этилишича, текширувлар жараёнида қуйидагиларга эътибор қаратилмоқда:

  • ҳайдовчилик гувоҳномаларининг ҳақиқийлиги;
  • ҳужжатларнинг муддати ва қонунийлиги;
  • иш ҳуқуқи ва миграцион мақом;
  • ҳайдовчиларнинг инглиз тилини билиш даражаси.

АҚШ ҳукумати ноқонуний миграцияга қарши курашни кучайтиргани сабабли федерал йўлларда кенг ваколатлар асосида фаол рейдлар ўтказилмоқда. Баъзи ушланган шахслар бир нечта ҳайдовчилик гувоҳномасидан фойдаланиш ёки терроризмга оид гумонлар билан тилга олинмоқда.

Юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб, АҚШда автомобиль бошқараётган Ўзбекистон фуқароларидан қуйидагиларга амал қилишлари сўралади:

  • ҳужжатларни тартибга келтириш;
  • қонуний мақомни тасдиқловчи ҳужжатларни бирга олиб юриш.

Шубҳали ёки муаммоли ҳолатлар бўлса, дарҳол Ўзбекистоннинг АҚШдаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига мурожаат қилиш сўралади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Американинг Аризона штатида бешта ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган 29 ёшли ўзбекистонлик юк машинаси ҳайдовчиси йўл-транспорт ҳодисаси содир этгандан кейин ҳибсга олингани, шунингдек АҚШнинг Иммиграция ва божхона назорати хизмати (ICE) 31 ёшли ўзбек муҳожири А.Б.ни террорчилик ишларида алоқадорликда гумон қилган ҳолда қўлга олгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ўзбекистонликлар рейд миграция органлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг