Алибек Кабдураҳмонов Ўзбекистонда ягона бўлган театрга раҳбар бўлди

Маданият-санъат

image

Бугун, 29 июль куни Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг тегишли буйруғига асосан Алибек Кабдураҳмонов Ўзбекистонда ягона бўлган театрга директор этиб тайинланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 29 июль куни вазирлик биносида Ўзбекистон Маданият вазири Озодбек Назарбеков бошчилигида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтган. Унда ташкилий масала кўрилган. Йиғилишда вазирнинг биринчи ўринбосари Авазхон Тожихонов, вазирлик марказий аппарати вакиллари ҳамда ҳудудий студиялардан соҳа вакиллари иштирок этган.

Йиғилиш давомида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри директори, Ўзбекистон халқ артисти Рамиз Усмоновнинг бошқа ишга ўтиши муносабати билан Маданият вазирининг тегишли буйруғига асосан, театр директори лавозимига тайинланган Алибек Кабдураҳмонов жамоага таништирилган.

Вазир Озодбек Назарбеков лавозимга тайинланган Алибек Кабдураҳмоновнинг фаолиятига муваффақият тилаб, ўз билим ва иқтидорини соҳа ривожи учун сафарбар этишига ишонч билдирган.

Шунингдек, вазирнинг биринчи ўринбосари Авазхон Тожихонов ҳам лавозимга тайинланган Алибек Кабдураҳмоновни табриклаб, фаолиятига муваффақият тилаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Озодбек Назарбеков Алибек Кабдураҳмонов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг