Россияда қаровсиз қолиб кетган 6 бола Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият
−
02 Февраль 1237 1 дақиқа
Россиянинг турли ҳудудларида қаровсиз қолиб кетган яна 6 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.
Болалар омбудсмани Россиядаги ҳамкасбига қаровсиз қолган вояга етмаганларни мамлакатга қайтариш чоралари кўрилаётгани юзасидан сўров юборган.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Болалар омбудсмани сўровига кўра, Россия Болалар омбудсманининг тезкор чоралари натижасида зарур кўмак кўрсатилиб, болалар жойлашган ҳудудларда улар учун қулай ва муносиб шарт-шароит таъминланган.
Натижада Санкт-Петербургдан 2 нафар, Москва шаҳридан 1 нафар, Москва вилоятидан 1 нафар, Татаристоннинг Қозон шаҳридан 1 нафар, Кабардин-Балкар Республикасидан 1 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Федерацияси ҳудудида ота-онасининг қарамоғисиз қолган вояга етмаганларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича амалга оширилган хизмат сафари доирасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ходимлари ҳамкорлигида 14 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистон Республикасига олиб келинганди.
Live
БарчасиЭрдўған Саудияга борди
18:52