Америка Лига Кубоги финалида катта жанжал юзага келди
Спорт
−
02 Сентябрь 4164 2 дақиқа
Кеча, 1 сентябрь куни Сиэтлдаги “Люмен Филд” стадионида бўлиб ўтган Лига кубоги финалида “Сиэтл Саундерс” жамоаси “Интер Майами”ни 3:0 ҳисобида енгди. Ўйин якунлангач, майдонда катта можаро келиб чиқди.
Финал ҳуштаги чалингач, “Интер Майами” ҳужумчиси Луис Суарес “Сиэтл” яримҳимоячиси Обед Варгасни бўйнидан ушлаб бўғмоқчи бўлди. Шу лаҳзада икки жамоа футболчилари ва штаб аъзолари ўртасида жанжал авж олди. Можаро чоғида “Интер Майами” жамоаси футболчиси Серхио Бускетс Варгаснинг иягига зарба берди. Бунга жавобан “Сиэтл” ҳимоячиси Коди Бейкер Бускетс билан юзма-юз тортишувга киришди. Вазият янада кескинлашиб, “Интер Майами” ва “Сиэтл” футболчилари ўртасида катта жанжал юзага келди.
Дарвозабон Оскар Устари уларни тинчлантиришга ҳаракат қилди. Бироқ бир неча дақиқалардан кейин Суарес “Сиэтл”нинг хавфсизлик директори Жиин Рамирез билан оғзаки тортишувда унга тупургани видеоларда аниқ кўринди. Ушбу лавҳалар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, воқеа Лига кубоги интизомий қўмитаси кўриб чиқиши кутилаётган жиддий масалага айланди.
“Бу зўравон эпизодлар ажойиб ғалабадан эътиборни чалғитмаслиги керак”, дея таъкидлади Сиэтл бош мураббийси Брайан Шмецер.
“Интер Майами” устози Хавьер Маскерано эса: “Масалага яқин бўлмагани учун изоҳ беролмаслиги”ни билдирди.
Майдондаги жанжал бўйича ҳакамлар дарҳол қизил карточка кўрсатмади. Аммо оммавий ахборот воситалари ва лигага яқин манбаларга кўра, Суареснинг тупуриши ҳамда Бускетс ва бошқа футболчиларнинг иштироки учун жарималар ва дисквалификациялар юзасидан қарорлар тез орада эълон қилиниши кутилмоқда.
Live
БарчасиЗеленский Германия Президенти билан учрашди
15 Декабрь