Аризасини қайтариб олиш эвазига 5 минг АҚШ доллари олган “замдиректор” қўлга тушди (видео)
3-саҳифа
−
30 Январь 9090 2 дақиқа
Тошкент вилоятида даъво аризасини қайтариб олиш эвазига 5 минг АҚШ доллари пора олаётган директор ўринбосари ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) хабар берди.
Маълум бўлишича, Тошкент вилояти ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати” давлат муассасаси директори ўринбосари ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими орқали шартнома қиймати 2 млрд 73 млн сўм бўлган объектни капитал таъмирлаш бўйича ғолиб бўлган пудратчи ташкилот ҳисоб рақамига бўнак сифатида 1,1 млрд сўм маблағ ўтказиб бергани эвазига муқаддам МЧЖ раҳбаридан тамагирлик йўли билан 2 минг АҚШ доллари олган.
Шунингдек, у жиноий ҳаракатини такроран давом эттириб, пудратчи ташкилот томонидан қурилиш ишлари белгиланган муддатларда бажарилмаганлиги сабабли ундан 643 млн 530 минг сўм пеня ундириш бўйича Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритилган даъво аризасидан воз кечиш орқали МЧЖ фойдасига ажрим чиқартириб бергани эвазига 5 минг АҚШ долларини пора тариқасида олаётган пайтда ДХХ нинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинган.
Айни пайтда ушбу мансабдор шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми “а”, “в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Балиқчи туманида пора эвазига ўзгаларни ишга киритишни ваъда қилган Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ушлангани ҳақида хабар берилганди.
Алиқулов Жавоҳир
Live
Барчаси