Арманистонда парламент сайловлари бошланди (видео)

Олам

image

Арманистонда бугун, 7 июнь куни муддатидан олдин парламент сайловлари бошланди, бу сайловлар натижасида янги ҳукумат шакллантирилади. Мамлакатда 2,49 миллион сайловчи овоз бериш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда “News.am” хабар берди.

Овоз бериш участкалари маҳаллий вақт билан соат 08:00 да очилди ва 20:00 гача ишлайди. Сайловларда 2 та сиёсий блок ва 16 та партия иштирок этмоқда. Улар орасида амалдаги Бош вазир Никол Пашинян раҳбарлигидаги “Фуқаролик шартномаси” партияси ҳам бор.

Сайлов кампаниясининг асосий мавзулари Арманистоннинг Россия билан муносабатлари ва Европа Иттифоқи билан яқинлашиш масаласи бўлди. “Фуқаролик шартномаси” партияси Европа интеграциясини қўллаб-қувватламоқда. Мухолифат партиялари эса, хусусан, собиқ президент Роберт Кочарян бошчилигидаги “Арманистон” блоки ва Самвел Карапетян етакчилигидаги “Кучли Арманистон” блоки Россия билан ҳамкорлик тарафдори сифатида чиқмоқда.

Сайлов арафасида мамлакат Марказий сайлов комиссияси “Кучли Арманистон” партиясидан депутатликка номзод бўлган 6 нафар шахсга нисбатан жиноий таъқибга рухсат берган.

Дастлабки натижалар сайловдан кейинги кун эълон қилинади, якуний натижалар эса 7 кунгача аниқланади. Расмийларга кўра, якуний сиёсий манзара йирик шаҳарлардан келадиган овозлар асосида кечаси шакллана бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мамлакат Бош вазири Никол Пашинян сайловолди дебати пайтида Арманистон керак бўлса, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидан (КХШТ) чиқиши мумкинлиги ҳақида гапирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Никол Пашинян Арманистон парламент сайловлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг