Иньиго Мартинес “Барселона”га қайтишни истамоқда

Спорт

image

Испаниялик марказий ҳимоячи Иньиго Мартинес қишки трансфер ойнасида “Барселона”га қайтишга интилмоқда. “Ал Наср” сафига ёзда бориб қўшилган 34 ёшли футболчи клубдан уни ижара асосида собиқ жамоасига қайтаришни сўрамоқда. Бу ҳақда “Fichajes” нашри хабар берди.

Манбага кўра, каталонияликлар бош мураббийи Ҳанси Флик Иньиго Мартинеснинг қайтишини қўллаб-қувватлайди. Сабаби жамоа жорий мавсумда ҳимояда бир қатор муаммоларга дуч келяпти. “Барселона” ҳозирда футболчининг қайтиш ҳақидаги сўровини кўриб чиқмоқда.

Мартинес бу мавсумда “Ал Наср” сафида 17 та ўйин ўтказиб, бир гол урган. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилда тугайди. Шунга қарамай, у “Барселона”га мавсум охиригача ижара асосида ўтишга тайёр, бироқ Саудия клубининг испаниялик марказий ҳимоячини ижарага қўйиб юбориш бўйича позицияси ҳозирча маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, Иньиго Мартинес ёзги трансфер ойнасида “Барселона”дан Саудиянинг “Ал-Наср” жамоасига бориб қўшилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Барселона” Иньиго Мартинес “Ал Наср”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг