Бекободда 10 минг доллар пора олган ИИО ходими қўлга тушди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида ички ишлар ходими 10 минг доллар билан қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, бир неча ой олдин ички ишлар органлари сафидан бўшатилган Қўриқлаш бошқармаси ходими хизматга қайта тикланиш учун ҳамкасбидан ёрдам сўраган. Ҳамкасби эса ўзининг юқорида ишлайдиган танишлари орқали эски ишига тиклаб беришини айтиб, ундан 10 минг доллар пул талаб қилган. 

Ушбу ноқонуний ҳаракатларга чек қўйиш мақсадида собиқ ходим Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси, Тошкент вилояти бўйича бошқармасига ариза билан мурожаат қилган. Ўтказилган тезкор тадбирда Бекобод шаҳрида жойлашган ошхоналар яқинида ходим ҳамкасбидан талаб қилинган пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 28,168-моддаси (фирибгарлик) 211-моддаси (пора бериш) 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада 80 дона телефонни ҳеч қандай текширув ва божхона тўловларисиз чегарадан ўтказиб юбориш эвазига 5000 доллар талаб қилган божхона пости раҳбари ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Бекобод ИИО ходими

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг