“Бизнесни ривожлантириш банки” 138 мингдан ортиқ фуқаро бандлигини таъминлади
Бизнес
−
22 Июль 3596 2 дақиқа
“Бизнесни ривожлантириш банки” 2025 йилда 138 мингдан ортиқ фуқаронинг бандлигини таъминлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий матбуот марказида банкнинг жорий йил ўтган давридаги фаолияти амалий натижаларига бағишлаб ўтказилган брифингда Ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Орипов маълум қилди.
.jpg)
2025 йилнинг 6 ойи давомида “Бизнесни ривожлантириш банки”га республика бўйича бириктирилган 653 та маҳаллада 138 минг 500 нафар аҳоли бандлиги таъминланди. Шундан 50,5 минг нафари доимий ишга жойлаштирилди ва 88 минг нафари тадбиркорликка жалб қилинди.
Хусусан, “Сайхунобод тажрибаси” асосида хонадонбай ишлаш тизими орқали ҳар бир маҳалладаги хонадонларга жами 135,6 млрд сўмлик 4 992 та молиявий пакетлар етказиб берилди ҳамда 15 минг 104 та микролойиҳалар амалга оширилди. Натижада 30952 нафар аҳоли бандлиги таъминланди.
-Recovered.jpg)
“Уйчи тажрибаси” асосида худудларда 684 та учрашувлар ўтказилиб, 2 992 та мурожаатлар кўриб чиқилди ва ҳал қилинди. Бунинг натижасида 3 804 та янги иш ўринлари яратилди.
-Recovered(1).jpg)
Брифингда қайд этилишича:
- банкнинг жами мижозлари сони 1 млн 793 минг 878 тадан ошди;
- банкнинг умумий капитали 5 трлн 86 млрд 339 млн сўмни ташкил этди. Банк капитали 790 млрд 888 млн сўмга ёки 18,4 фоизга ўсган;
- банкнинг жами активлари 35 трлн 654 млрд 454 млн сўмга етди. Жами активлар йил бошига нисбатан 3 трлн 521 млрд 56 млн сўмга ошди;
- банкнинг даромад келтирувчи активлари 30 трлн 75 млрд 570 млн сўмга етди. Даромад келтирувчи активлар йил бошига нисбатан 3 трлн 273 млрд 455 млн сўмга ошди ёки 12,2 фоизга ўсиш кузатилган;
- банкдаги банклараро депозитлар қолдиғи 4 трлн 615 млрд. 916 млн сўмга етди. Бу кўрсаткич йил бошига нисбатан 1 трлн 230 млрд 589 млн сўмга ошди. Ёки 36,4 фоиз ўсишга эришилган.
-Recovered(2).jpg)
Брифингда банк расмийси “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ келгусида ҳам замонавий хизматларни кўрсатиш, кичик бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш орқали мижозлар ишончини қозонишга ва Ўзбекистон молия бозоридаги ўрнини янада мустаҳкамлашга интилишини таъкидлади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
Барчаси