Бразилия ва Марокаш баҳси ҳам дуранг билан тугади
Спорт
−
05:16 1937 1 дақиқа
Бугун, 14 июнь куни 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг “C” гуруҳидан ўрин олган Бразилия ва Марокаш терма жамоалари ўртасидаги 1-тур учрашуви якунланди. Учрашувда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.
Дастлаб 21-дақиқада марокашлик ярим ҳимоячи Исмоил Сайбари дарвозабон Алисоннинг устидан тўпни ошириб ташлаб, Марокаш терма жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 32-дақиқада эса Винисиус Жуниор ҳисобни тенглаштирди. Шу тариқа, ҳар икки жамоа мусобақадаги иштирокини бир очкодан жамғариш билан бошлади.
Жорий йилнинг 20 июнь куни 2-турда Бразилия терма жамоаси Гаитига қарши майдонга тушади, 3-турда эса 25 июнь куни Шотландия билан куч синашади. Марокаш терма жамоаси 2-турда 20 июнь куни Шотландияга қарши ўйнаса, 3-турда 25 июнь куни Гаити билан баҳс олиб боради.
Гуруҳнинг иккинчи баҳсида Гаити ва Шотландия терма жамоалари ўзаро тўқнаш келади. Учрашув бугун, 14 июнь куни Тошкент вақти билан соат 06:00 да старт олади.
Ўйинда киритилган голларни ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
Live
Барчаси