Зидан Франция билан келишувга эришди – Романо

Спорт

image

“Реал Мадрид” собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан Франция миллий терма жамоасини бошқариши кутилмоқда. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.

Манбага кўра, Зидан Франция футбол федерацияси билан миллий жамоа бош мураббийи лавозими бўйича оғзаки келишувга эришган. Таъкидланишича, ушбу қарорни томонлар қиш ойларидаёқ эълон қилишлари мумкин эди, бироқ амалдаги мураббий Дидье Дешамга ҳурмат юзасидан буни ошкор этиш кечиктирилган.

Шунингдек, Зидан аввал “Реал Мадрид”да бирга ишлаган мураббийлар – Давид Беттони ва Ҳамиду Мсаидини ўз мураббийлар штабига қўшишни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, Зинедин Зидан “Реал Мадрид” бош мураббийи сифатида икки марта Испания чемпионлигини қўлга киритган, икки бор Испания Суперкубогини ютган ҳамда уч марта Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Зинедин Зидан Фабрицио Романо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг