Эркинжон Турдимовнинг укаси янги лавозимга тайинланди
Жамият
−
14 Октябрь 17338 1 дақиқа
Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг укаси Шавкатжон Турдимов янги лавозимга тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, Турдимов Шавкатжон Оқбўтаевич Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.
Тайинловга қадар Турдимов ушбу департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган
Қайд этиш жоиз, Шавкатжон Турдимов 1980 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Маълумоти – олий, 2006 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими Рустам Қурбонназарович Холматов ҳокимлик тизимига ишга қайтганди.
Бунёд Келдибоев
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь