Эрон ҳаво ҳудудини қисман очди
Олам
−
18 Апрель 1908 1 дақиқа
Эрон мамлакатнинг шарқий қисмида ҳаво ҳудудини очди. Истисно тариқасида мамлакат ҳудуди орқали транзит ўтувчи халқаро рейсларга рухсат берилди. Бу ҳақда мамлакат Фуқаро авиацияси ташкилоти вакилига таяниб, “Al Arabia” хабар берди.
Қайд этилишича, Эрон Ислом Республикаси Фуқаро авиацияси бошқармаси мамлакатнинг шарқий қисмидаги ҳаво ҳудуди мамлакат орқали транзит ўтувчи халқаро рейслар учун очиқ эканини маълум қилган.
“Мамлакатнинг шарқий ҳаво йўлаклари Эрон устидан учиб ўтувчи халқаро рейслар учун очиқ”, дейилади идора баёнотида.
Шунингдек, маҳаллий вақт билан соат 07:00 дан бошлаб аввалроқ ёпилган аэропортларнинг бир қисми ўз фаолиятини қайта тиклагани хабар қилинмоқда.
“Al Jazeera” маълумотларига кўра, мамлакатда очилган аэропортларнинг умумий сони олтитага етган. Бундан ташқари, нашр авиакомпаниялар ички ва халқаро рейсларни қайта тиклашга тайёргарлик кўраётганини аниқлашга муваффақ бўлган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 февраль куни АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси бошланганидан сўнг Яқин Шарқдаги бир қатор давлатлар ўз ҳаво ҳудудини ёпганди. Жанговар ҳаракатлар бошланиши сабабли сайёҳлар Яқин Шарққа тузилган турларнинг бекор қилинишига дуч келди.
Live
Барчаси