Фарғонадаги цехда ёнғин бўлди (видео)
3-саҳифа
−
19 Июнь 2223 1 дақиқа
Кеча, 18 июнь куни Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида жойлашган пойабзал ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 15:36 да “112” тизими орқали вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига шаҳарнинг “Туягум” маҳалласи Ойдин кўчасида жойлашган хонадонлардан бирида ёнғин юз бераётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Шунга кўра, воқеа жойига 8 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:41 да етиб борган. Ёнғин соат 16:00 да қуршаб олиниб, соат 16:20 да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида хонадоннинг 120 квадрат метр, унга туташ пойабзал ишлаб чиқариш цехининг 120 квадрат метр ҳамда чинни буюмлар сақланадиган омборхонанинг 60 квадрат метр майдонидаги том қисми, ички жиҳозлар ва маҳсулотлар ёниб зарарланган. Тезкор ҳаракатлар туфайли биноларнинг 200 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар қайд этилмаган.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қўйлиқ деҳқон бозори ҳудудида ҳам ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси