Фарғонанинг яна 4 та ҳудудида ҳоким алмашди
Жамият
−
16:33 3178 2 дақиқа
Бугун, 29 апрель куни Фарғона вилоятининг Фарғона, Бешариқ, Ўзбекистон туманлари ва Марғилон шаҳрига янги ҳокимлар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Халқ депутатлари Фарғона, Бешариқ, Ўзбекистон туманлари ҳамда Марғилон шаҳар кенгашларининг навбатдан ташқари сессиялари бўлиб ўтган. Сессиялар ишида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этиб, уларда ташкилий масала кўриб чиқилган.
Нодиржон Рўзибоевич Машрабов Фарғона тумани ҳокими лавозимига тайинланган. Бунгача у Кадастр агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. Машрабовга қадар туманга 2022 йил октябридан буён Ҳамидулло Иномов раҳбарлик қилиб келаётганди.

Илёс Валериевич Новиков Бешариқ тумани ҳокими лавозимини эгаллаган. Бунгача у 2018−2024 йилларда Қўштепа тумани ҳокими бўлиб ишлаган. У Ўзбекистон туманига ҳоким бўлган Расулжон Жўраев ўрнини эгаллаган.

Расулжон Каримович Жўраев Ўзбекистон тумани ҳокими этиб тайинланган. У 2017 йилдан то тайинловга қадар у Бешариқ тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. Бунгача туманга 2025 йил мартидан буён Равшанбек Бегматов раҳбарлик қилиб келаётганди.

Элбек Рустамович Рустамов Марғилон шаҳар ҳокими этиб тасдиқланган. Бунга қадар у Марказий банк Фарғона вилояти бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган. Бунгача Марғилон шаҳри ҳокими лавозимида ишлаган Шукуруллохон Нисбатхонов лавозимидан озод қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳожиқўзижон Қосимжонович Исоқов Бағдод туманига ҳоким этиб тайинланган эди.
Live
Барчаси