Ўзбекистон аҳолисининг сони маълум қилинди

Жамият

image

Жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 38 миллион 382 минг 700 кишини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,8 фоизга кўпайган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, 2026 йил январь-март ойларида туғилганлар сони 191,1 минг нафарни, вафот этганлар 43,5 минг нафарни ташкил этиб, табиий ўсиш 147,6 минг кишига тенг бўлган.

Шундан, аёллар сони 18 млн 979 минг нафарни, эркаклар эса 19 млн 257 минг 700 нафарни ташкил этган.

Ўзбекистонга хорижий давлатлардан кўчиб келганлар сони 721 кишини ва мамлакатдан хорижга кўчиб кетганлар сони 2 277 кишини ташкил этган. Қайд этилган никоҳлар эса 42,3 мингтани ташкил қилиб, никоҳдан ажралишлар эса 12,7 мингтага етган.

Аҳолиси энг кўп ҳудуд 4 млн 396 минг 800 нафар кўрсаткич билан Самарқанд вилояти ҳисобланади. Кейинги ўринларда эса Фарғона (4 млн 239 минг 400 нафар) ва Андижон (3 млн 533 минг 900 нафар) вилоятлари келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда банд аҳоли асосан қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳаларида ишлаши хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон аҳоли сони 2026 йил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг