Терговда чиридим, тишларим тўкилиб кетди – “Санжик” суд адолатсиз ўтганини айтди

3-саҳифа

Бугун, 8 май куни Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида Санжар Каримовга оид жиноят иши юзасидан олиб борилган суд муҳокамалари якунига етди. Судланувчи Каримовга суд ҳукми ўқилди.

Унга кўра, айбланувчи Каримовга нисбатан, жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди, 112-моддаси (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 1-қисми ва 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси ҳамда БҲМнинг 410 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Шунингдек, ҳукмда жабрланувчи Шаҳло Алимбаевага етказилган моддий зарар қоплангани эътироф этилди. Бундан ташқари жабрланувчи Алимбаева ва Раҳматуллаевага жиноят оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарар юзасидан фуқаролик тартибида судга мурожаат этиш ҳуқуқлари тушунтирилди.

Воқеа тафсилотлари билан батафсил танишиш учун QALAMPIR.UZ’нинг YouTube’даги саҳифаси орқали ушбу видеони томоша қилинг.


Мақола муаллифи

Теглар

суд ҳукми жиноят иши Санжар Каримов Мирзо Улуғбек туман суди суд муҳокамалари Шаҳло Алимбаева

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг