Green Card-2027: АҚШ Давлат департаменти огоҳлантириш билан чиқди
Олам
−
13 Ноябрь 38729 1 дақиқа
АҚШ Давлат департаментининг Diversity Visa – DV-2027 (Green Card дастури) лотереясида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш бошлангани ҳақида ёлғон хабарлар тарқалмоқда. Давлат департаменти мазкур хабарлар ортидан огоҳлантириш билан чиқди.
Қайд этилишича, интернетда лотереяга ариза қабул қилиш бошланганини даъво қилувчи ёлғон хабарлар, шунингдек, “ғалаба имкониятини ошириб бериш” ёки “кафолатли ариза тўлдириб бериш”ни ваъда қилаётган шахслар ва виза хизматлари ҳақида эълонлар тарқалмоқда.
АҚШ Давлат департаменти бундай даъволарнинг барчаси ҳақиқатга тўғри келмаслигини алоҳида урғулаган.
“DV-2027 рўйхатдан ўтиш бошланганини даъво қилаётган фирибгарлик ҳолатларидан, шунингдек, натижага таъсир ўтказа олишини айтаётган шахслардан хабаримиз бор. Бу ёлғон”, дейилади расмий баёнотда.
Рўйхатдан ўтиш саналари ва ариза топшириш тартибидаги ўзгаришлар travel.state.gov расмий сайтида эълон қилинади. Ариза фақат дастур расмий портали – eDV орқали топширилиши мумкин. Бошқа сайтлар ёки воситачилардан фойдаланиш шахсий маълумотлар ва маблағ йўқотилиши хавфини туғдиради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Давлат департаменти Green Card 2027 лотереясига ариза топшириш муддати ва жараёнига ўзгартиришлар киритилганини эълон қилганди.
Live
Барчаси