Илк парвоз Самарқандга: уруш туфайли ёпилган Дубай аэропорти очилди
Олам
−
02 Март 7806 1 дақиқа
Яқин Шарқдаги уруш туфайли ҳаво ҳудуди ёпилган Бирлaшган Араб Амирликларининг Дубай халқаро аэропортидан илк техник парвоз амалга оширилди. Бу ҳақда “Flightradar24” маълумотларида келтирилган.
Унга кўра, рейс Ўзбекистоннинг маҳаллий авиакомпаниясига тегишли бўлиб, айни пайтда самолёт йўловчисиз Дубай-Самарқанд йўналиши бўйича парвоз қилмоқда.

“Flightradar24” маълумотига кўра, ҳозирнинг ўзида самолёт ҳаракатини дунё бўйлаб минглаб фойдаланувчи кузатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бирлaшган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Дабидан айрим халқаро рейслар қайта йўлга қўйилди. Самолётлар Лондоннинг Хитроу аэропорти, Парижнинг Шарль-де-Голль аэропорти, шунингдек, Амстердам ва Москва йўналишларига учиб кетган.