Инфантино Ўзбекистон терма жамоасига мундиалда омад тилади

Спорт

image

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) президенти Жанни Инфантино Ўзбекистон терма жамоасига Жаҳон чемпионатида омад тилади. Бу ҳақда Инфантино Instagram саҳифасида маълум қилди.

“Жаҳон саҳнасидаги тарихий дебютини ўтказадиган Ўзбекистонга энг эзгу тилакларимни билдираман. Жамоага мухлисларини фахрлантириш, тарихда янги саҳифа ёзиш ва бутун дунёга нималарга қодир эканликларини кўрсатишларини тилаймиз!”, дейди FIFA президенти.

Маълумот учун, бугун, 8 июнь Ўзбекистон терма жамоаси Нидерландияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Бунгача терма жамоа жорий йилнинг 2 июнь куни Канадага қарши ҳам ўртоқлик учрашуви ўтказди. Унда Фабио Каннаваро шогирдлари 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраган эди.

Эслатиб ўтамиз, ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси жорий йилнинг 18 июнь куни Колумбия терма жамоасига қарши Жаҳон чемпионатидаги дастлабки учрашувини ўтказади. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан тонгги соат 07:00 да Мексикадаги “Ацтека” стадионида бўлиб ўтади. Шундан сўнг, терма жамоа 23 июнь куни Португалия билан, 27 июнь куни эса Конго Демократик Республикаси билан баҳс олиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Жаҳон чемпионати Жанни Инфантино

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг