Каннаваро АҚШдаги текширувлар юзасидан изоҳ берди
Спорт
−
15:07 7198 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро жамоаси Нью-Йоркка етиб боргач, АҚШ хавфсизлик хизматлари томонидан ўтказилган кучайтирилган текширувлар ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақида Каннаваро “Corriere dello Sport” нашрига берган интервьюсида тўхталди.
Аввалроқ, футболчилар ва делегация аъзолари хизмат итлари ҳамда металл детекторлар ёрдамида алоҳида текширувдан ўтказилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, футболчиларнинг шахсий буюмлари вақтинча олиб қўйилиб, жойида текширилган.
“Бу оддий текширув эди. Ҳозирги кунда бундай назорат деярли ҳар қандай аэропортда амалга оширилади. АҚШда эса бу жараён тўғридан тўғри стадионга келган жойимизда ўтказилади”, дея изоҳ берди Каннаваро.
2026 йилги Жаҳон чемпионати Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун тарихдаги илк иштирок бўлади. Гуруҳ босқичида ўзбекистонлик футболчилар Колумбия, Португалия ва Конго Демократик Республикаси терма жамоаларига қарши майдонга тушади.
Live
Барчаси