Каннаваро энг кўп маош олувчи мураббийлар қаторига киритилди
Спорт
−
17:58 3690 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган мураббийлар орасида энг юқори маош олувчилар қаторига киритилди. Бу ҳақда “Finance Football” нашри хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти 2026 йилги Жаҳон чемпионати иштирокчилари орасида энг юқори маош олувчи мутахассис деб топилган. Италиялик мураббийнинг йиллик даромади 10 миллион еврога тенг.
Иккинчи ўринни Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн эгаллаган бўлиб, унинг маоши йилига 7 миллион еврони ташкил этади. АҚШ терма жамоасини бошқараётган Маурисио Почеттино эса 6 миллион евро билан учинчи ўринда қайд этилган. Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель йилига 5,8 миллион евро маош олади.
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро эса рўйхатда бешинчи ўринда қайд этилган. Унинг йиллик маоши 4 миллион еврони ташкил этади. Бу кўрсаткич Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинесники билан тенг.
Маълум қилинишича, Каннаваронинг маоши Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам (3,8 миллион евро), Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман (3 миллион евро) ҳамда Аргентина терма жамоаси устози Лионель Скалонинг (2,3 миллион евро) иш ҳақидан юқорироқ.
Live
Барчаси