Исроил Ғазодаги назорат пунктига зарба берди. Ўнга яқин қурбон бор
Олам
−
30 Март 1133 1 дақиқа
Исроилнинг Ғазо секторидаги назорат-ўтказиш пунктларига берган зарбалари оқибатида олти киши ҳалок бўлди. Қурбонлар орасида бир нафар бола ҳам бор. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Нашр хабарига кўра, Исроил армияси Ғазо секторидаги иккита полиция назорат пунктига ҳаво ҳужумлари уюштирган.
“Исроил самолётлари Ғазо секторининг жанубидаги Хон-Юнус шаҳрида жойлашган икки полиция блок-постига зарба берди. Оқибатда уч нафар полициячи ва уч нафар тинч аҳоли, жумладан бир қиз бола ҳалок бўлди, яна тўрт киши яраланди”, дейилади хабарда.
Маҳаллий Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш келишуви кучга кирганидан буён 680 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил аскарлари Ғазонинг марказий қисмида бир ёшли болага нисбатан зўравонлик ишлатганди. Карим исмли боланинг жароҳатлари акс этган видео тармоқларда тарқалган. У Ғазо секторининг марказидаги қочқинлар лагери яқинида Исроил кучлари томонидан ушланганидан сўнг қийноққа солинган.
Live
Барчаси