Исроил сулҳдан сўнг “Ҳизбуллоҳ” қўмондонини ўлдирди

Олам

image

Бугун, 7 май куни Исроил армияси расмийлари Байрутга уюштирилган ҳаво ҳужумлари оқибатида “Ҳизбуллоҳ”нинг элита ҳисобланган “Радван” кучлари қўмондони ўлдирилганини маълум қилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Исроил ҳарбийлари маълумотига кўра, қўмондон Байрут жанубидаги ҳудудларга берилган зарба вақтида ҳалок бўлган. “Ҳизбуллоҳ” томонидан ҳозирча бу хабар расман тасдиқланмади. Ҳужум ҳақида Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ва Мудофаа вазири Исраэль Кац қўшма баёнот билан чиққан.

“Reuters”нинг ёзишича, ҳужум Байрутга Исроил зарбаларини тўхтатган сулҳ келишувига шубҳани кучайтирган. Шу билан бирга, Исроил қўшинлари Литани дарёсининг жанубидаги айрим ҳудудларда қолиб, жанубий Ливанга ҳужумларни давом эттирмоқда. “Ҳизбуллоҳ” эса бу ҳужумларга жавобан Исроил аскарларига қарши дрон ва ракеталар қўллаётганини маълум қилган.

Ливан билан тузилган сулҳ кенгроқ минтақавий тинчлик жараёнининг муҳим қисми ҳисобланади. Чунки Эрон Вашингтон билан музокараларда Исроилнинг Ливандаги ҳужумларини тўхтатишни асосий талаблардан бири сифатида илгари сурганди. Исроил 5 май куни Литани дарёсининг шимолидаги бир нечта қишлоқ аҳолисини эвакуация қилишга чақирган. Бу эса Исроил ҳаракат ҳудуди кенгайиши мумкинлигини англатиши айтилмоқда.

Ливан Бош вазири Наваф Салам юқори даражадаги Исроил-Ливан учрашувлари ҳақида гапиришга ҳали эрта эканини билдирган. Унинг сўзларига кўра, янги музокаралар учун аввал сулҳ мустаҳкамланиши керак.

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, 2 мартдан буён мамлакатдаги уруш ҳаракатлари оқибатида 2700 дан ортиқ киши ҳалок бўлган. Исроил эса шу давр мобайнида “Ҳизбуллоҳ” томонидан юзлаб ракета ва дронлар учирилганини билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги сулҳ кучга кирганидан бери илк бор Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Байрут чеккасига авиазарба бергани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Исроил сулҳ қўмондон Ҳизбуллоҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг