Қанча ўзбекистонлик Яқин Шарқдан қайтарилгани айтилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 28 февраль куни АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши бошлаган ҳужумидан сўнг Яқин Шарқ минтақасида қолиб кетган 5 минг нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароси ортга қайтарилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди. 

Уруш бошлангандан бери Ўзбекистон шаҳарларидан Дубай, Шаржа, Мадина, Доҳа, Жидда, Тель-Авив, Теҳрон ва Қувайт йўналишларидаги барча авиақатновлар бекор қилинган. Оқибатда 28 февраль – 2 март кунлари Қувайт, Исроил, Саудия Арабистони, Қатар ва БААдан 1 681 нафар Ўзбекистон фуқароси уча олмай қолган.

Вазирлики ҳозирда резидент ва хорижий авиакомпаниялар билан ҳамкорликда ушбу жараённи мувофиқлаштириш учун “Ўзавиация” агентлигида 24 соат ишлайдиган штаб ташкил этган.

Қайд этилишича, бугунги кунга қадар Мадина ва Жидда аэропортларидан 21 та рейс орқали 4 948 нафар йўловчи, Дубай шаҳридан эса 235 нафар йўловчи Ўзбекистонга олиб келинган.

Масъуллар фуқароларга рейслар ҳақидаги маълумотларни фақат авиакомпанияларнинг расмий ваколатхоналари ва расмий веб-сайтларидаги телефон рақамлари орқали аниқлаштиришни тавсия қилмоқда. Молиявий хавф ва тушунмовчиликларнинг олдини олиш учун текширилмаган воситачиларга мурожаат қилмаслик сўралган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Яқин Шарқ давлатларидан қарийб минг нафар фуқаросини мамлакатга қайтарганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Ўзбекистон Эрон Транспорт вазирлиги фуқаро Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made